EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Россия давлат кинофондидан Ўзбекистонга қайтарилган ноёб фильм тақдим этилади

Россия давлат кинофондидан Ўзбекистонга қайтарилган ноёб фильм тақдим этилади

Бугун, 9 февраль куни Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг нишионланмоқда.

Жумладан, Буюк мутафаккир ҳаётига бағишлаб кўплаб фильмлар яратиб келинмоқда.

“Алишер Навоий” бадиий фильми Агентлик ташаббуси билан Россия давлат кинофондидан Ўзбекистонга рақамлаштирилган ҳолда қайтарилган ноёб фильмлардан бири бўлиб, таниқли режиссёр Комил Ёрматов томонидан суратга олинган.

Spectre студияси томонидан суратга олинган “Алишер Навоий” ҳужжатли фильми ҳамда Навоийнинг “Хамса” асари асосида "Astir animation studio" МЧЖ томонидан яратилган “Хасис баққол” анимацион фильмлари намойиш этилди. 
Алишер Навоий таваллуди муносабати билан телеканалларда эфирга узатиладиган фильмлар намойиш вақти:


МУ5 ТВ —  "Алишер Навоий" б/ф соат 11:30да, "Алишер Навоий" ҳ/ф соат 17:30да, "Хасис баққол" м/ф соат 15:25да;

Ренессанс ТВ — "Алишер Навоий" б/ф соат 18:30да, "Алишер Навоий" ҳ/ф соат 14:00-20:30да, "Хасис баққол" м/ф соат  09:25 - 16:20да;

Севимли ТВ —  "Алишер Навоий" ҳ/ф соат 15:25да, "Хасис баққол" м/ф соат 16:20да;

Узрепорт ТВ — "Алишер Навоий" ҳ/ф фильми соат 12:30да, "Хасис баққол" м/ф соат 13:15да;

Маданият ва маърифат ТВ —   "Алишер Навоий" ҳ/ф соат 13:00да;

Ўзбекистон тарихи ТВ —  "Алишер Навоий" ҳ/ф соат 19:00да;

Ёшлар ТВ —  "Алишер Навоий" ҳ/ф соат 19:30да.

“Хасис баққол” мультфильми эса Навоий асари асосида яратилган. Бугун телеканалларда илк бор премьера қилинади.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив