EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги кинолойиҳалар муҳокамаси ўтказилади

Ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги кинолойиҳалар муҳокамаси ўтказилади

Эртага 11 февраль соат 16:00 да Киночилар уйида Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудиясининг 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган янги кинолойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтади. 

Мазкур тадбир 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ёш киноижодкорлари қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.

Муҳокамадан сўнг, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган “Йўлбарснинг туғилиши” ҳужжатли фильми намойиш этилади.

Маълумот учун, кеча Spectre студияси томонидан суратга олинган “Алишер Навоий” ҳужжатли фильми ҳамда Навоийнинг “Хамса” асари асосида "Astir animation studio" МЧЖ томонидан яратилган “Хасис баққол” анимацион фильмлари намойиш этилди. 

Кинематография агентлиги ахборот хизмати

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив