EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард 80 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард 80 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Театр Арбоблари уюшмаси ЎзРФА академиги, ЎзРФА Санъатшунослик институтининг катта олими, тарих фанлари доктори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг илмий кенгаши раиси Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида оламдан ўтди.

1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган Ртвеладзе Кампиртепанинг ноёб қадимий ёдгорлигини топди. У Беруний номидаги мукофот (1985), “Буюк хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, Грузиянинг “Гирдебис ордени” – “Шон-шараф” орденлари билан тақдирланган. Олим Грециядаги Авлиё Константин ордени ва фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати бўлган.

Олим Марказий Осиё (Ўзбекистон, Туркманистон) ва Шимолий Кавказ (Ставропол ўлкаси, Карачай-Черкесия, Кабардин-Балкар, Шимолий Осетия)да ўтказилган юздан ортиқ археологик экспедицияларда қатнашган.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати.



«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив