EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"Олий мақсадим мухлис ҳам кулсин, ҳам йиғласин", — Муҳаммадисо Абдулхаиров

"Олий мақсадим мухлис ҳам кулсин, ҳам йиғласин", — Муҳаммадисо Абдулхаиров

Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази томонидан «Питчинг 10+10» лойиҳаси тақдимотлари бўлиб ўтди.

Мазкур тақдимотлар 2022 йилда ишга тушиши режалаштирилган янги кинолойиҳаларни таништириш, жамоатчилик ва мутахассисларга тақдим этиш учун ўтказилди.

Бу тақдимотда Муҳаммадисо Абдулхаиров, Азамат Аҳроров ва бошқа режиссёрлар иштирок этиб, уларнинг фильмлар бадиий кенгаш томонидан синовдан ўтказилди.

Унда лойиҳа продюсерлари киноасарнинг сценарий вариантини таништиради, тахминий локациялар, актёрлар таркиби ва бошқа маълумотларни келтиради. Мутахассислар иштирокида таклифлар билдирилади.

Маълумот учун, Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази томонидан 2022 йилда турли мавзу ва жанрдаги бадиий фильмлар суратга олинади.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив