
Ёш киноижодкорларга фильм суратга олиш учун 500 млн сўм ажратилади
Кеча, 14 февраль куни Киночилар уйида Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудиясининг 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган янги кинолойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда “Ёшлик” киностудияси директори Анвар Мадраимовнинг “Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш!” шиори остидаги тақдимоти ўтказилди. Унда 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар учун питчинг асосида янги кинолойиҳалар танловида иштирок этиш борасида маълумотлар берилди.
Танловда ғолиб бўлган киноижодкорга фильм суратга олиш учун 500 млн сўм ажратилиши айтилди.
Сўнг, муҳокамада таниқли россиялик кинопродюсер ва режиссёр Тимур Бекмамбетов билан ижодий суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда ёшлар маҳоратини шакллантириш, кинематография соҳасида қизиқарли мавзуларда фильмлар яратиш борасида сўз борди.
Кинематография агентлиги ахборот хизмати.
«Улашинг»