EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Мени ҳам, онангизни ҳам ёмон кўрманг!” — Санжар Маткаримов фарзандларига хат қолдирди

“Мени ҳам, онангизни ҳам ёмон кўрманг!” — Санжар Маткаримов фарзандларига хат қолдирди

Кеча ижтимоий тармоқларда хонанда Руҳшона ва режиссёр Санжар Маткаримов ўртасидаги муаммоли вазият акс этган видео тарқалди.

Аввалроқ, Руҳшона ва Санжар Маткаримов бирга яшамаётганларини маълум қилишган эди. Икки фарзанд Руҳшонада қолганди, кеча Санжар Маткаримов фарзандларини олиб кетишга келган. Бироқ болалар отаси билан кетишни хоҳлашмаган.

Руҳшона бу ҳолат бўйича видео давомида ўз фикрларини билдирганди.

Режиссёр Санжар Маткаримов эса болаларига хат қолдирди:

“Азиз фарзандларим!

Худо берганларим Ҳабиба ва Шукурбек мен отангиз Санжар Маткаримов, гулдек оиламизни барбод бўлишига сабаб бўлган гуноҳкор ўша отангизман. Сизларни бахтингиз учун ҳар қандай ҳаёт зарбаларига бардош бера оламан деб ўйлабман, афсус сотқинлик ва хиёнатдек иллат мана ман деган эркакни шўрини сўндириб, ғурурини букиб қўяр экан!

Шундаям ҳаммасини кечириб бир оила бўлиб яшашга рози эдим. Афсус ким учундир оила қўрғони саналган маскан, бошқа ким учундир темир қафасга айланиб қолган экан. Лекин мен онангизни ёмон демайман. У жуда яхши она, афсус оиламизни бузилишида биз иккаламиз сизларни олдингизда баравар айбдормиз. Бироқ мен бошқа, онангиз бошқа оила қурганимизда ҳам, сизларни яхши кўришдан тўхтамаймиз. Қачонлардир шу хатимни ўқиганингизда мендан ўпкаламанг! Аксинча дуо қилинг! Бизни яратган буюк зотни танинг, эсланг! Уни режалари чуқур. Бизларга шу тақдирни раво кўрибдими, демак атаб қўйган совғалари бисёр.

Ота ва она фарзанднинг икки қаноти, қанот қоқиб учиш учун эса ҳар иккала қанот зарур. Шунинг учун асло мени ҳам онангизни ҳам ёмон кўрманг! Чунки сизларни биз иккимизчалик ҳеч ким яхши кўролмайди ва сизлар учун жонини тикишга тайёр инсонлар фақатгина ота-онангиз бўлади. Катта бўлиб албатта ҳамма ҳақиқатларни билиб оласиз. Мен буни ғамини еб қўйдим. Балки ўшанда мени тушуниб, кечиришга ҳаракат қиларсиз! Аллоҳ сизларни паноҳида асрасин, илоҳим солиҳ фарзандлар бўлиб улғайинг!

Мен ва бувижонингиз мана ярим йилдирки сизларни кўриш, бағримизга босиш учун курашяпмиз ва албатта курашишда давом этамиз, зеро ҳақиқат юзага чиқиши керак! Биламан айни дамда сизлар юз бераётган воқеалардан саросимадасизлар. Бу ҳодисалар ёш бола тугул катталарни ҳам ақлдан оздиряпти. Устига-устак оилавий можароларимиз кенг ёйилиб, омма ҳукмига қолди. Майли буниям бир ҳикмати бордир. Мана кўрасиз ҳали ҳаммаси ортда қолади.

Ҳабиба жоним қизим, охирги саволинг ҳалигача ич-этимни емиради. Нима учун сен чизган суратдагидек яшай олмаслигимизни сабабларини вақти келиб албатта айтиб бераман. Иккалангизни баравар соғиниб қолувчи дадажонингиз”

 — Санжар Маткаримов.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив