EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Фарҳод ва Ширин устозининг муаллифлик ҳуқуқларини бузганлиги учун жарима тўлайди 

Фарҳод ва Ширин устозининг муаллифлик ҳуқуқларини бузганлиги учун жарима тўлайди 

Шоир Бобур Бобомурод муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун Фарҳод ва Ширинни судга берган эди.

Бугун, 18 февраль куни Тошкент шаҳар судлари хабар беришича, муаллиф ҳуқуқларини бузганлиги учун Фарҳод ва Ширин жаримага тортилди.

“2022 йил 28 январь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг иш юритувига аризачи Б. Бомурадовнинг ҳуқуқбузарлар: Ф. Сулайманов ва Ш. Зоитовага нисбатан Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётгани ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётгани, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётгани тўғрисидаги аризаси келиб тушган.

Ариза талабидан кўринишича, Интеллектуал мулк агентлигига 2021 йил 16 декабрь куни аризачи Б. Бомурадовдан унга тегишли бўлган “Фарход ва Ширин” товар белгисидан Ф. Сулайманов ва Ш. Зоитова ҳуқуқий эгасининг розилигисиз фойдаланаётганлиги юзасидан тегишли чора кўриш тўғрисидаги мурожаат тушган. Унга асосан, 13 декабрь куни Б. Бомурадовга “Фарҳод ва Ширин” сўз кўринишидаги товар белгиси учун товарлар ва хизматлар халқаро ташифининг 35, 41-синфларига мувофиқ MGU 43187-сон гувоҳнома берилганлиги аниқланган.

Гувоҳноманинг муддати 2031 йил 15 ноябрга қадар амал қилиши белгиланган. Ф. Сулайманов ва Ш. Зоитова томонидан Агентликка “Фарҳод ва Ширин” сўзли ёки шу сўзлар иштирокидаги товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилмаган. Ф. Сулайманов ва Ш. Зоитова томонидан ўз хонандалик фаолиятида фойдаланилаётган “Фарход ва Ширин” сўзи аризачи Б. Бомурадовга тегишли бўлган MGU 43187-сон “Фарҳод ва Ширин” товар белгиси билан ҳам фонетик ҳам семантик жиҳатдан ўхшашлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Ф. Сулайманов ва Ш. Зоитова томонидан 2021 йил 16 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида бўлиб ўтган концертда аризачи Б. Бомурадовга тегишли “Қалбим баҳори” ва “Ҳаёт” номли шеърий асарлар муаллиф билан тегишли ёзма шартнома тузмасдан, ҳуқуқий эгасининг рухсатисиз барчанинг эътиборига етказилганлиги ва омма олдида ижро этилганлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 14 февралдаги қарорига кўра, Ф. Сулайманов ва Ш. Зоитовага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-моддаси (Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) 1-қисми, 177-1-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) 1-қисми билан ушбу Кодекснинг 34-моддаси тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, яъни 1 350 000 сўм жарима жазоси тайинланганлиги маълум қилинади” 

Маълумот учун, аввалроқ, композитор Султон Али Раҳматовнинг “Армон” номли матнсиз мусиқасидан фойдаланган “Омад шоу” кўрсатувнинг ҳуқуқий эгаси жаримага тортилган эди. 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив