EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалида ВГИК талабалари ҳам иштирок этади

“Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалида ВГИК талабалари ҳам иштирок этади

Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва продюсер, Ўзбекистон Кинематография агентлиги экспертлар кенгаши аъзоси Сайёра Худайбердиева амалий ташриф билан Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)га ташриф буюришди.

Ташриф чоғида Кинематография агентлиги Бош директори март ойида Россияда "Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтишини, тадбир доирасида ВГИК иштирокида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилишини айтиб ўтди. Шу муносабат билан бир ой муддатда “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва ишчи гуруҳ тузиш таклиф этилди.

Шунингдек, 2022 йил сентябрь ойи охирида Тошкентда “Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивали бўлиб ўтиши, унда ВГИК талабаларининг иштирокидан мамнун бўлиши ҳақида маълум қилинди.

ВГИК ректори Владимир Малышев актёрлик бўлими талабалари Россияда "Ўзбек киноси кунлари”да иштирок этишлари мумкинлигини таъкидлаб, ушбу тадбир доирасида институтда фильмлар намойишини ташкил этиш таклифини билдирди.

ВГИКнинг анимация ва мультимедиа факультети декани Елена Яременко “Марказий Осиёнинг голографик сароблари” мультимедиа интерактив халқаро лойиҳаси тақдимотини намойиш этди. Лойиҳа талабалар ва ўқитувчиларнинг ижодий кучларини бирлаштиради ва икки давлат – Россия ва Ўзбекистон тарихи, маданияти, миллий анъаналарини акс эттиради. Ижодий лойиҳаларни амалга оширишда классик анимация технологиялари ва рақамли санъат воситалари қўлланилади. Қўшма лойиҳани амалга ошириш доирасида виртуал ва тўлдирилган реаллик (VR / AR) учун экспериментал технологияларни тадқиқ этиш, жорий этиш ва ўрганиш бўйича тадбирлар ўтказилади.

Анимация ва мультимедиа факультети талабалари томонидан учта анимацион видеоролик намойиш этилди: “Темурнинг ғалабаси” (анимацион фильм тизери), “Ўрмонлар ва бўрилар ҳақида достон” ва “Темурланнинг Цунгцвати” анимацион фильмлари.

Фирдавс Абдухолиқов намойиш этилаётган анимацион фильмларга муаллифлик қилган талабаларнинг ижодий қобилиятларини қайд этиб, Ўзбекистон Кинематография агентлиги ёш режиссёрлар билан ҳамкорликни олқишлашини таъкидлади.

Анимация ва мультимедиа факультети талабаларининг асарлари тақдимоти натижаларига кўра, Елена Яременко Ўзбекистон Республикаси иштирокида халқаро анимация лойиҳасини ишлаб чиқиш ғояси билан чиқди. Бу таклиф Агентлик бош директори томонидан илиқ кутиб олинди ва ўз навбатида мазкур лойиҳани Россиядаги "Ўзбек киноси кунлари” доирасида тақдим этишни таклиф этди.

ВГИК ректори Владимир Малышев ҳамкасбларининг фикрига қўшилди ва икки томон ҳам ушбу анимацион лойиҳанинг жозибадорлигини тушунишини таъкидлади.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив