Сўнгги янгиликлар
Самарқандда IT танловининг туман ва вилоят ғолиби бўлган ўқувчи эски ноутбук билан тақдирланди

Самарқандда IT танловининг туман ва вилоят ғолиби бўлган ўқувчи эски ноутбук билан тақдирланди

Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 41-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчисининг видеомурожаати тарқалмоқда. Ўқувчи ўз мурожаатида "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги IT танловининг туман босқичида ҳам, вилоят босқичида ҳам ғолиб бўлганини айтган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.

Танлов ғолиби сифатида ўқувчига берилган ноутбукни уйига келиб очиб кўрганида аввал ишлатилган, эски эканига гувоҳ бўлган. Танлов ғолиби ноутбукдаги иловалардан мазкур “соврин” бошқа бир ўқитувчининг эски ноутбуки эканини аниқлаган. Эски ноутбукни ғолибга ким томонидан берилганига аниқлик киритилмаган.

Мазкур ҳолат бўйича Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагича муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 январь куни Нуробод туманидаги умумтаълим мактабларининг 7-11-синф ўқувчилари ўртасида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси асосида “IT-TANLOV”нинг туман босқичи бўлиб ўтган.

Мазкур мусобақада 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси С.Саттаров фахрли биринчи ўринни олиб, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда “Realme C11” русумли телефон аппарати билан тақдирланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар берилиши айтилган.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари ҳам тез орада расмий маълумот берилишини маълум қилишган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив