Сўнгги янгиликлар
Ҳаж сафарига юбориш тизимида ҳам коррупция борми?

Ҳаж сафарига юбориш тизимида ҳам коррупция борми?

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Азизбек Абдукаримов Ҳаж сафарига юбориш тизимидаги камчиликларда шикоят қилмоқда. Фуқаронинг сўзларига кўра, унинг ота-онаси 2017 йил топширилган аризага кўра, 18 – 19-ўринларда бўлишган. Бироқ орадан икки йилча ўтиб, рўйхат акс ҳаракат қилиб, 21 – 22-ўринларга тушиб қолишган.

Жорий йилнинг 14 январь куни эса улар текширишга боришганда, рўйхат умуман йўқотилиб кетганига гувоҳ бўлишган.

Ота-онамни Ҳажга боришга рўйхатга қўйган эдик, лекин...” дея сўз бошлаган мурожаатчи.

Мен Абдукаримов Азизбек, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшайман. 2017 йил яхши ният қилиб, ота-онамни Ҳажга боришга рўйхатга қўйган эдик. Шу вақтда 18-19 ўринда эдилар. Орадан чамаси 2 йиллар ўтиб, текширишга борсак 21-22 ўринга тушиб қолипмиз. Рўйхатга орада кимларнидир қўшиб юборишган.

2022 йил 14 январ куни яна бордик текширишга. Қизиғи энди рўйхатга олиш дафтари йўқ, умуман топа олишмади ҳам. 2020 йил билан янги дафтар тутишибди. Ичида умуман ҳеч нима йўқ, янгидек турипти. Эски рўйхат дафтарни сўрасак мен билмайман, янги келганман, деб иддао қилмоқда Мустақиллик маҳалласи раиси  Фурқат исмли шахс.

Ота-онам салкам 5 йилдан бери рўйхатда туриб умуман олдинга силжимагани мантиққа тўғри келмайди. Сабаби рўйхатда биздан олдинда бўлган 1-2 фуқарони шахсан ўзимиз биламиз” – дея шу масалада ёрдам берилишини сўрамоқда Азизбек Абдукаримов.

Мазкур иш юзасида Дин ишлари қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан расмий изоҳ сўраб, масалага қонуний баҳо беришларини сўраб қоламиз.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив