Сўнгги янгиликлар
"Мен террорчи эмасман" фильмини энди Youtube'да томоша қилинг

"Мен террорчи эмасман" фильмини энди Youtube'да томоша қилинг

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Муҳаммад Али Искандаров томонидан суратга олинган “Мен террорчи эмасман” фильми агентликнинг Youtube'даги расмий саҳифасига жойланди.

Фильм Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва “Iskandariy visual” кинокомпанияси билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида яратилган. Драма жанрида суратга олинган фильм сюжети реал воқеаларга асосланган. Унда террорчи гуруҳларга қўшилиб қолган инсонларнинг аянчли тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмда Алихон Хусниддинов, Санжар Жавбердиев, Зиёда Нормуродова, Насрулло Нуров, Шохруҳ Раҳимов, Бекзод Тожиев, Садриддин Амриддинов ва бошқалар суратга тушган.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Муҳаммад Али Искандаров, оператор Хусан Отабоев, постановкачи рассом Бахриддин Шамсутдинов, бастакор Жасур Бадалбаев, ижрочи продюсер Нодир Мўминов, монтаж устаси Александр Ким.

Кинематография агентлиги матбуот хизмати.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив