Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонликларнинг БААга киришида янги чекловлар ўрнатилди

Ўзбекистонликларнинг БААга киришида янги чекловлар ўрнатилди

Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатга кириш ниятида бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига чекловлар қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.

2022 йилнинг 17 январидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасидан Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетаётган йўловчилар қуйидагиларга мажбур:

SARS-COV-2 вирусли RNK (ПЗР) нуклеин кислотасини сифатли аниқлаш учун мўлжалланган молекуляр диагностикага асосланган, намуналар олинган вақтдан бошлаб 48 соатдан кечиктирмасдан берилган ва QR-код тизимидан фойдаланадиган соғлиқни сақлаш хизмати томонидан тасдиқланган, Covid-19га қарши топширилган тестнинг манфий натижаси тўгрисидаги амалдаги сертификатини тақдим этиш; Дубай/Шаржа аэропортига етиб келгандан сўнг, аэропортда ПЗР тестидан ўтиш;

Йўловчи тест натижасини олмагунига қадар ўзини изоляция қилиши талаб қилинади.

2021 йил 2 июндан бошлаб Дубай амирлиги авиация маъмуриятининг янгиланган баённомасига биноан авиакомпаниялар Дубайга/Дубай орқали Бангладеш, Ҳиндистон, Непал, Покистон, Шри-Ланка, Нигерия, ЖАРга 14 кун ичида транзит ташриф буюрган йўловчиларни бортга қабул қилмайди.

Истисно тариқасида, ушбу қарор дипломатик миссия аъзолари, БАА фуқаролари ва тегишли органлардан БААга киришга махсус рухсатнома олган йўловчиларга тааллуқли эмас. Юқоридаги шахслар БААга келганида қуйидаги шартларга риоя қилишлари шарт:

а) келган барча йўловчилар келган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида карантинга олиниши керак.

  1. b) БАА аэропортига етиб борган куни, шунингдек, келган кундан бошлаб 4 ва 8-кунларда ПЗР-тестини топшириши керак.
  2. c) намуна (суртма) йиғиш пайтидан бошлаб 48 соатдан ичида олинган амалдаги ПЗР-тести натижасининг мавжудлиги.
  3. d) Фақат сертификатланган лабораторияларда QR-кодидан фойдаланган ҳолда ўтказилган ПЗР-тестлари қабул қилинади.
  4. Барча йўловчилар Дубай амирлигининг Дубай аэропортларига кирувчи ёки тарк этувчи фуқаролар, резидентлар ва сайёҳлар учун белгиланган ҳукумат баённомалари ва шартларига риоя қилишлари керак.
  5. Дубай амирлиги резидентлари БААга қайтиш учун ГДРФАдан олинган амалдаги рухсатномага эга бўлишлари керак. Бошқа барча амирликлар (Абу Даби, Ажман, Фужайра, Рас Ал Ҳаимаҳ, Шаржа ва Умм Ал Қуваин) резидентлари ИCАнинг амалдаги рухсатномасига эга бўлишлари керак.
  6. SARS-COV-2 вирусли RNK (ПЗР) нуклеин кислотасини сифатли аниқлаш учун мўлжалланган молекуляр диагностикага асосланган, намуналар олинган вақтдан бошлаб 48 соатдан кечиктирмасдан берилган ва QR-код тизимидан фойдаланадиган соғлиқни сақлаш хизмати томонидан тасдиқланган, Covid-19га қарши топширилган тестнинг манфий натижаси тўгрисидаги амалдаги сертификатини тақдим этиш;

Дубай/Шаржа аэропортига етиб келгандан сўнг, аэропортда ПЗР тестидан ўтиш;

  1. Дубайга келган барча йўловчилар (сайёҳларга/виза киришда) БААда ишлатилиши мумкин бўлган тиббий суғуртага эга бўлишлари керак.
  2. Дубай аэропортлари орқали учадиган барча транзит/трансфер йўловчиларига амалдаги тиббий суғурта маълумотномасига эга бўлиши тавсия этилади.

6. Барча йўловчилар DECLARATION FORM тўлдиришлари ва Дубайга учиб кетишларидан олдин Covid-19 DXB Smart App мобил иловасини ўрнатишлари керак (DECLARATION FORM формаси иловада бириктирилган).

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив