EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“НАТОни тарқатиб юбориш керак!”

“НАТОни тарқатиб юбориш керак!”

Буюк Британия Лейбористлар партиясининг собиқ раҳбари Жереми Корбин НАТОни тарқатиб юбориш кераклигини айтди. Корбин Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва АҚШ президенти Жо Байденни Украинадаги вазият туфайли тинчлик ўрнатилмагани учун танқид қилган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, у барча ҳарбий иттифоқлар тарқатиб юборилишини хоҳлайди.

“Мен барча ҳарбий иттифоқларни тарқатиб юборишни бошлаган дунёни кўришни истардим. Келажакда қандай қилиб тинчлик ўрнатиш мумкин? Иттифоқлар биланми? Каттароқ ҳарбий куч биланми? Ёки Украинадаги можаро ва бошқа можароларга барҳам бериш орқалими?”, – дейди Корбин НАТОни тарқатиб юбориш керакми, деган саволга жавоб берар экан.

Унинг фикрича, иттифоқлар фақат бир-бирининг ҳарбий кучини оширишга йўл очади, бу эса янада катта хавфга олиб келиши мумкин.

Шунингдек у Путиннинг Украинага бостириб киришида НАТО ни айбламаслигини, аммо бу каби ҳарбий бирликлар билан тинчлик ўрнатиш мумкин эмаслигини таъкидлаган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив