EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"Тиббиёт, спорт объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларини таъминлаши керак" — Шавкат Мирзиёев

"Тиббиёт, спорт объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларини таъминлаши керак" — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашмоқда. Президент йиғилишда нутқ сўзлаб, вилоятда ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича қатор таклифлар берди.

 "337 миллиард сўм ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни бир ҳафта муддатда бошлаши керак. Қўшимча ажратилаётган 125 миллиард сўмга Косон, Нишон ва Касби туманларидаги 150 километр яроқсиз лотокларни алмаштириш керак. Қўшимча ажратилган 354 миллиард сўм эвазига йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириши лозим. қўшимча ажратилган 93 миллиард сўм ҳисобидан тиббиёт, спорт объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларини таъминлаши керак", — дейди Президент.

Китоб туманидаги Ургут эркин иқтисодий зонаси филиали ҳудуди орқали 15 километр темир йўл қуришига бюджетдан 50 миллиард сўм берилиши маълум қилинди. Шу билан бирга, бир ойда Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 25 минг гектар ерларни сув билан таъминлаш учун 365 миллиард сўмлик «Аёқчисой» сел сув омборини қуриш бўйича таклиф ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив