EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"Дастурларни таҳлил қилиб, ҳали кўплаб муаммолар бўйича ечим топишимиз керак, деган фикрга келдим" —  Шавкат Мирзиёев

"Дастурларни таҳлил қилиб, ҳали кўплаб муаммолар бўйича ечим топишимиз керак, деган фикрга келдим" — Шавкат Мирзиёев

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда нутқ сўзламоқда.

"Бу ерга келишдан олдин, вилоятдаги аҳволни ва қабул қилинган дастурларни таҳлил қилиб, ҳали кўплаб муаммолар бўйича ечим топишимиз керак, деган фикрга келдим", - деди Шавкат Мирзиёев

Жумладан, сув муаммосига тўхталиб ўтди. Инфратузилма дастури доирасида ва қўшимча ажратилаётган жами 575 миллиард сўм ҳисобидан 1 минг 823 километр ичимлик сув тармоқлари, 74 та сув иншооти қурилади ва реконструкция қилинади.

Натижада 500 минг нафар аҳоли илк бор сифатли ичимлик сув билан таъминланади, 160 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Марказлашган ичимлик сув таъминоти 43 фоиздан 58 фоизга етказилади.

110 километр узунликдаги “Яккабоғ-Қарши-Косон” магистрал ичимлик сув тармоғини қуриш бўйича бир ой муддатда қарор тайёрланиб, 2022-2024 йилларда қурилиши таъминланади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив