EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Қашқадарёда "Янги Ўзбекистон" массиви барпо этилади

Қашқадарёда "Янги Ўзбекистон" массиви барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган йиғилишда уй-жой масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, 2022 йилда жами 5 минг 36 квартирали 143 та кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилади.

"Косон туманининг ‘Дўстлик’, Яккабоғ туманининг ‘Айғиркўл’ маҳаллаларида ва Кўкдала туманининг Еттитом шаҳарчасида "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этишни бошладик. Бунда, шу йилнинг ўзида 1 316 квартирали 65 та кўп қаватли уйлар, 3 та боғча, 3 та мактаб, 1 та тиббиёт муассасаси ва кўплаб замонавий хизмат кўрсатиш объектлари қурилади", — дейди Президент

Бундан ташқари, "Ўзбекнефтгаз" томонидан, янги ташкил этилган GTL заводи ишчиларини уй-жой билан таъминлаш учун, Ғузор туманида ҳам "Янги Ўзбекистон" массиви барпо этилади ва 2022 йилда 200 хонадонли 10 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилади.

Вилоят аҳолисига 730 миллиард сўмлик имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда 1 795 та эҳтиёжманд оилага 72 миллиард сўм субсидия ажратилади. Шунингдек, 2022 йили 30 та қишлоқ ва маҳаллалар "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари билан қамраб олиниб, бунга 460 миллиард сўм йўналтирилади. Натижада, 131 минг нафар аҳоли, жумладан "темир", "аёллар" ва "ёшлар" дафтарларига киритилган 4 минг нафар фуқаронинг яшаш шароити яхшиланади.

Бундан ташқари, 2022 йилда 99 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, болалар майдончаларини қуришга 36 миллиард сўм йўналтирилади. Аҳолининг маданий дам олиши ва ҳордиқ чиқариши учун, Қарши туманининг "Чаман" маҳалласи ҳудудидаги 50 гектар майдонда янги уй-жой массиви ва "Янги Ўзбекистон" боғи бунёд этилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив