Сўнгги янгиликлар
Тошкент туманида 77 кг опий ва гашиш моддасини картошка шаклида олиб кетаётган шахслар қўлга олинди

Тошкент туманида 77 кг опий ва гашиш моддасини картошка шаклида олиб кетаётган шахслар қўлга олинди

Давлат божхона қўмитаси ва ДХХ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик моддалари аниқланди. Бу ҳақида Божхона қўмитаси матбуот котиби хабар берди

Қайд этилишича, 2022 йил 13 январь куни соат 18:00 да Тошкент туманида дамас автотранспортини бошқараётган шахслар кузатув остига олинган. Ушбу дамасда ичига юк ортилган уч дона хўжалик қоплари юкланаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ушбу қоплар холислар иштирокида очиб кўрилганида уларнинг ичида картошка кўринишига келтирилган 481 дона ўрамлар борлиги аниқланди. Мазкур ўрамлар очиб кўрилганида эса уларнинг ичига жами оғирлиги 77 кг 95 гмни ташкил этувчи опий ва гашиш гиёҳвандлик воситалари яширилгани маълум бўлган.

Шунингдек, мазкур гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиши керак бўлган хорижий давлат фуқароси ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив