
Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик хотин-қизларга бир қатор имтиёзлар берди
Аввал хабар қилганимиздек, Президент Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда нутқ сўзламоқда. Унда, қашқадарёлик хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор топшириқлар берилди:
"- 8,5 минг нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 83 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилади
- вилоятда 500 нафар эҳтиёжманд аёлларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар берилади;
- ижарада яшаётган 785 нафар аёлларга компенсация ажратилади, 112 нафар муҳтож ва уй-жойсиз ёлғиз аёллар ижтимоий уйларга жойлаштирилади;
- 4 минг 700 нафар ёлғиз ва муҳтож аёлларнинг фарзандлари учун давлат боғчалари тўлови бюджетдан қоплаб берилади;
- янги ўқув йилидан 12 минг 410 нафар талаба қизларга контракт тўлови учун фоизсиз кредитлар берилади"
- янги ўқув йилидан бошлаб, магистратурада контракт асосида ўқиётган 702 нафар талаба қизларнинг контракт пулларини бюджетдан тўлаб беришни таъминласин",— дейди Шавкат Мирзиёев
«Улашинг»