
Афсонавий футболчи ҳаётдан кўз юмди
Бугун, 18 январь куни 88 ёшида “Реал Мадрид” клубининг афсонавий футболчиси ва президенти Франсиско Хенто вафот этди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Унга кўра, “Реал Мадрид” унинг яқинлари, ҳамкасблари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.”
Шунингдек, “Пако Хентонинг қиёфаси ҳақиқатан ҳам “Реал Мадрид”нинг барча қадриятларини ифодалайди, у клуб ва бутун спорт олами учун мезон бўлган ва бўлиб қолади. “Қироллик клуби” мухлислари ва мустақил футбол ишқибозлари уни буюк афсоналардан бири сифатида доимо эслашади”, - дейилади хабарда.Эслатиб ўтамиз, Хенто футбол тарихида 6 марта еврокубокларни ютган ягона футболчи ҳисобланади. У 1953 йилдан 1971 йилгача Мадрид клубини ҳимоя қилган. “Реал Мадрид” сафида 18 мавсум давомида 6 марта Европа кубоги, 12 марта Испания чемпиони, икки марта Испания кубоги, бир марта Қитъалараро кубок ва бошқа бир қатор турнирларда ғолиб чиққан.
Бундан ташқари, Хенто “Қироллик клуби” таркибида 600 та ўйин ўтказиб, 182 та гол урган.
«Улашинг»