Сўнгги янгиликлар
Андижондаги дарахтлар кесилиши ортидан жиноят иши қўзғатилди

Андижондаги дарахтлар кесилиши ортидан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудида ноқонуний равишда дарахтларнинг кесилиши юзасидан Бош прокуратура томонидан тузилган ишчи гуруҳ вазиятни ўрганиб чиқди. Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республика кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

Шунга қарамасдан, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги “Элдор қарағойи” (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив