EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўқитувчиликка даъвогар ҳоким: Хатирчи ҳокими ўқитувчиларга болаларни уриб, ўқитиш кераклигини буюрди

Ўқитувчиликка даъвогар ҳоким: Хатирчи ҳокими ўқитувчиларга болаларни уриб, ўқитиш кераклигини буюрди

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими мактаб ўқитувчиларига "қаттиқ талаб қўйилиши кераклиги", ўқувчиларни ўқишга мажбурлаш кераклиги ҳақида гапирган аудиоси тарқалди. Бу ҳақида Effect.uz мухбири хабар берди

Қайд этилишича, Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низамов тумандаги 83-мактабда бу ҳақида гапирган.

"Камчиликларни тўғрилаймиз, бошқа қиламиз, билим - "слабий". Китоб етишадими-етишмайдими? Талаб қилиш керак. Нимадан дарс бермоқчисан? Қани, конспектинг қани, бошқанг қани? Нимани бермоқчисан, қандай қилиб берасан? Ўқитувчида нутқ бўлиши керак. Ўқитувчида билим бўлиши керак. Талаб бўлиши керак.

Уйга вазифани бажармаган ўқувчига танбеҳ бериш керак ҳаммани олдида. Тўғрими-йўқми?! Ўшандагина ўзгариш бўлади. Биз ҳам ўқитувчидан қандай калтак еб катта бўлганмиз? Ўқитувчини калтаги бизни мана шу даражага олиб келган. Ўқитувчини ҳурмат қиламан жуда. Ҳамма ерга бораяпман. Уринг, ясанг битта иккитасини (ўқувчи - таҳр.) — ҳеч нарса қилмайди. Бир икки шапалоқ билан ўқувчи "нима қип қомайди". Ўргансин, ўқисин, мажбурлаш керак. Бу ерда факт билан ишлаш керак.

Мендан "нормалний ўқитувчи чиқади". Агар ўқитувчи бўлганимда худди шундай дарс берардим. Мендан шундай талаб қилинган",

— дейди ҳоким.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хатирчи тумани ҳокимига нисбатан ҳайфсан жазоси белгиланганди.

Сайфиддин Низомовга деҳқон хўжаликларини юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танловга чиқариш ишларини ташкиллаштириш масалаларида сусткашлик қилгани учун ҳайфсан берилган эди. Шунингдек, у иш фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйиб, меҳнат ҳамда ижро интизомини бузган.

Жавоҳир Қадамов

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив