
Whatsapp мессенжерида янги функция пайдо бўлади
WhatsApp`да тез орада хабарларга “реакция” қолдириш функцияси ҳамда турли рангдаги янги жонлантирилган эмодзилар пайдо бўлади, деб хабар беради WABetaInfo портали.
Келажакда мессенжер фойдаланувчилари учун барча рангдаги анимацион эможи юраклари тақдим этилади. Илгари бу хусусият фақат қизил юрак эможи учун мавжуд эди. Суҳбатдаги анимация фаол бўлиши учун барча суҳбатдошлар иловаси энг сўнгги версияга янгиланиши ва ушбу хусусиятни қўллаб-қувватлаши керак.
Android учун бу функциянинг ишлаш санаси маълум эмас ва функция ҳозирда iOS учун 22.2.72 иловасининг сўнгги бета-версиясида мавжуд. Мессенжернинг худди шу версиясида Telegram, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги каби хабарларга “реакциялар”ни қолдириш мумкин бўлди.
«Улашинг»