Сўнгги янгиликлар
Фарғонада ис газидан ҳалок бўлганларнинг икки нафари ҳарбий хизматчи экани маълум бўлди

Фарғонада ис газидан ҳалок бўлганларнинг икки нафари ҳарбий хизматчи экани маълум бўлди

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида хонадонда ис газидан тутилиши сабабли уч киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасдидан шаҳар ҳокими комиссия тузиш ҳақида қарор чиқарганди.

Мазкур вазият юзасидан, яъни Фарғона шаҳрида уч киши (2 нафари ҳарбий хизматчи) ис газидан заҳарланиши оқибатида ҳалок бўлганлиги ҳолати юзасидан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 14 январь куни (соат 13:00) Фарғона шаҳар «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчаси 43-уй, 44-хонадонда яшовчи икки нафар фуқароларнинг жасадлари топилган.

Бундан ташқари, шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази, Фарғона филиалига олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан шифохонада вафот этган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив