EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронни ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

"Аминманки, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳидаги узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз ва интилишларимиз орқали халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб бораверади", – дейилади давлат раҳбарининг мактубида.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг амалдаги президенти Эммануэль Макрон ўта ўнгчи Миллий митинг партияси етакчиси Марин Ле Пенга қарши сайловнинг ҳал қилувчи босқичида ғалаба қозонди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив