Сўнгги янгиликлар
100 ёш ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча пул тўланади

100 ёш ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча пул тўланади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

Маълумотга кўра, фуқаролар энг кам базавий миқдорнинг (289 000 сўм) 100 фоизи миқдорида пенсияга қўшимча тўлов тўланади.

Қайд этилишича, қўшимча тўлов пенсияга қўшимча равишда белгиланади. Энг кам пенсия миқдори ўзгартирилганда, қўшимча тўлов мутаносиб равишда ўзгаради. Тўлов пенсия қўшимчаларининг сони ва ҳажмидан қатъий назар амалга оширилади. Маблағлар доимий яшаш жойида ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойида тўланади.

Шунингдек, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш учун рухсатнома ёки шахсий гувоҳнома амал қилиш муддати давомида тўланади. Фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмаган нафақани тўлаш “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 63-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармаси ҳисобига туриб пенсия ва нафақа олаётган 100 ёш ва ундан катталар жами сони 570 нафарни ташкил қилиб, шундан 461 нафари аёллардир.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив