Сўнгги янгиликлар
Фермернинг арпа бошоқлари сақлаб қолинди

Фермернинг арпа бошоқлари сақлаб қолинди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги фермернинг арпа бошоқлари кўкарган чоғида мутасаддилар томонидан бузиб юборилиши талаб этилаётганлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди:

"А. Ҳайдаров бошчилигидаги фермер хўжалиги ердан унумли фойдаланиш мақсадида ўзига тегишли даланинг бир қисмига арпа бошоғини эккани ва ушбу экин майдонини туман қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари бузиб ташлаш талабини қўяётгани айтилган.

Ўз ўрнида, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мазкур ҳолатни назоратга олиб, ҳолат жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Натижада "Ёнғоқзор неъмати" фермер хўжалиги раҳбари А.Ҳайдаров томонидан фермер хўжалигига тегишли бўлган 9,0 гектар суғориладиган ер майдони ёнғоқ кўчатлари экиш учун ажратилгани маълум бўлди.

Бироқ, фермер хўжалиги томонидан ёнғоқзор экиш учун ажратилган ернинг 3 гектарига арпа экилиб, аввал берилган ваъда бажарилмаган. Шундай бўлсада, фермер хўжалиги томонидан етиштирилаётган арпа ҳосили пишиб етилгунга қадар сақлаб қолинадиган бўлди.

Шунингдек, масъуллар А.Ҳайдаровга экин майдонидан унумли фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берган", - дейилади муносабатда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив