EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Халқаро тижорат арбитражи билан боғлиқ қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди – Сенат

Халқаро тижорат арбитражи билан боғлиқ қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди – Сенат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинган.

Сенаторлар ҳозирги замонда минтақавий ва халқаро даражаларда қонунчилик бирхиллаштирилаётган шароитларда ҳам миллий, ҳам халқаро даражаларда бозор муносабатларининг асосий элементларидан бири ҳисобланган халқаро арбитраж тижорат низоларини ҳал этишнинг муқобил, суддан ташқари шакли сифатида тобора катта аҳамият касб этаётганлигини таъкидлашди.

Ушбу соҳадаги низоларни кўришда хўжалик юритувчи субъектларнинг сарф-харажатларини қисқартириш, арбитраж ҳал қилув қарорларини тан олиш ва ижро этиш механизмларини белгилаш ва шу асосда халқаро шартномаларнинг низоли масалаларини ҳал қилишда мамлакатнинг минтақадаги обрўсини ошириш мақсадида “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги ва шу боис, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуни нормаларини амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодий процессуал кодексига ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишларда арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги аризалардан ҳам давлат божи ундирилиши ва божнинг миқдори белгилаб берилмоқда. Ушбу Қонун ҳам сенаторлар томонидан маъқулланди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив