EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сенаторлар “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Бугун, 28 апрель куни Сенатнинг ялпи мажлисида “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди.

Жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини, уларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш қонуннинг асосий вазифалари ҳисобланади. 

Қонунда қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар рўйхати тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўриқлаш фаолиятини чет давлатларнинг ташкилотлари ва уларнинг хусусий қўриқлаш ташкилотлари томонидан амалга оширишга йўл қўйилмаслиги, бундан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қисқа муддатли ташриф билан келган олий даражали меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш ҳоллари мустасно эканлиги белгиланмоқда.

Шунингдек Қонунда қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ҳарбий хизматчиларининг, ходимларининг, ишчилари ва хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ушбу лавозимларга номзод бўлганларга қўйиладиган талаблар, соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш, ҳарбий хизматчи ва ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги ҳолати билан боғлиқ нормалар назарда тутилган.

Қонунда жисмоний куч ишлатиш мумкин бўлган ҳолатлар, махсус воситаларни ва хизмат қуролини қўллаш шартлари ва тартиби, қўриқлаш фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик билан боғлиқ нормалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив