Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда яна бир аэропорт ноқулай об-ҳаво шароити сабаб ёпилди

Ўзбекистонда яна бир аэропорт ноқулай об-ҳаво шароити сабаб ёпилди

Бугун Урганчда кечга яқин кучайиб бораётган қор сабаб халқаро аэропорт ёпилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво ҳарорати 19 январь соат эрталабки 5:00 га қадар ёпилган.

18 январь куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг Истамбул-Урганч йўналиши бўйича парвозини амалга ошираётган HY-280 самолёти Тошкент аэродромига қўнишни амалга оширди.

Бортида 98 та йўловчилари бўлган ҳаво кемаси соат 19:29да Тошкент аэропортига қўнди. Барча йўловчилар 19 январь куни эрталабгача меҳмонхонага жойлаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга маҳаллий вақт билан соат 07:15 да HY-051 қатнови билан парвозини амалга оширади.

Айни дамда қорнинг кучайиши боис, Урганч аэропорти ёпилган ва учиш-қўниш йўлагининг коэффициенти 0,3 кўрсаткичини ташкил этади, бу эса, самолётларнинг учиши ва қўнишига йўл қўймайди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив