Сўнгги янгиликлар
"Севимли" каналида ахлоқсиз саҳна қўйилиши бўйича текширув бошланди

"Севимли" каналида ахлоқсиз саҳна қўйилиши бўйича текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда "Севимли" телеканалида ахлоқсизликка чорловчи саҳналар оммага тақдим қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги муносабат билдирди.

"Севимли" телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертиза тайинланди.

Экспертиза натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади", - дейилади муносабатда.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив