Сўнгги янгиликлар
Наманган шаҳар кенгаши депутати Азим Нурматов қидурувга берилди — ИИВ

Наманган шаҳар кенгаши депутати Азим Нурматов қидурувга берилди — ИИВ

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши “1-Орзу” сайлов округидан депутатликка сайланган Азим Нурматов нисбатан қидурув эълон қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот порталида эълон қилинган.

Маълумотда айтилишича, депутат Азим Нурматов Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 3-қисми, “А” банди (жуда кўп миқдорда) айблови билан қидирувга берилган.

Effect.uz манбаси ушбу депутат турли шахслардан 1 миллион доллардан ортиқ бўлган миқдордаги мол-мулкларни талон-торож қилиш йўли билан эгаллаганликда гумонланаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, А.Нурматов яна бир қанча фуқаролардан фирибгарлик йўли билан катта миқдорда пул маблағлари олгани айтилади. Манбанинг қўшимча қилишича, қидурвда бўлган собиқ Наманган шаҳар депутати Азим Нурматов Ўзбекистонда ташқарига чиқиб кетган.

Маълумот учун, Азим Нурматов 2021 йил 19 июлда Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари ва доимий комиссия раисларининг фаолиятини мониторинги натижалари тўғрисида ўтказилган йиғилишда Кенгаш фаолиятида масъулиятсизлик билан ёндашаётгани туфайдли доимий комиссия томонидан огохлантирилган.

 

Ички ишлар вазирлиги сайтида ушбу шахсдан жабр кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар 102 ёки 1102 рақамига мурожаат қилиши сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутат Азим Нурматов Effect.uz ахборот агентлигига бошига тушган ташвишлар сабаб мурожаат қилган эди.

Сайт журналистлари бир неча кун давомида депутатнинг мурожаатини ўрганиб чиқишган ва эълон қилиш фурсати етганда Азим Нурматов ушбу видео мурожаатни айрим сабабларга кўра интернетга тарқатмасликни сўраган эди. Сайт раҳбарияти томонидан депутатнинг илтимоси қондирилган ва видео мурожаат кенг омма эътиборига ҳавола қилинмаган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив