
Ўзбекистонда охирги 5 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 121 фоизга ошди – Энергетика вазирлиги
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 121 фоизга ошган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Вазирлик 2016 — 2021 йиллар давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўсиб бориш кўрсаткичлари ҳақида маълумот берган.
- 2016 йилда 59,0 млрд кВт.соат;
- 2017 йилда 60,7 млрд кВт.соат;
- 2018 йилда 62,8 млрд кВт.соат;
- 2019 йилда 63,6 млрд кВт.соат;
- 2020 йилда 66,4 млрд кВт.соат;
- 2021 йилда 71,3 млрд кВт.соат.
Қайд этилишича, ўсиш кўрсаткичи 121 фоизни ташкил қилган.
«Улашинг»