Сўнгги янгиликлар
Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракатига рухсат берилди

Тахтақорача довонида автомобиллар ҳаракатига рухсат берилди

Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони 19 январь куни соат 07:15дан вақтинча ёпилган эди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича ҳозирда тегишли чоралар кўрилиб, довондаги автомобиль йўли қордан тозаланган.

Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда довон йўлига қум-туз аралашмасини сепиш ва қордан тозалаш ишларини олиб борган. Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 19 январь куни соат 09:00 даТахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив