Сўнгги янгиликлар
Вакцина олмаган ходимлар ишдан вақтинча бўшатилмоқда

Вакцина олмаган ходимлар ишдан вақтинча бўшатилмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати кўпайиб бораётганлиги учун Тошкент шаҳрида вакцина олмаган ходимлар ишдан вақтинча бўшатилмоқда.

Тошкент шарида вакцина олмаган 1 044 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Маълум қилинишича, 17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилган. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланган.

Шунингдек, Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жоме масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив