
Сурияда жангарига айланишни режалаштирган қашқадарёлик фуқаро қўлга олинди
Суриядаги террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида туғилган фуқаро Россия Федерациясида мавсумий ишлаши даврида интернет тармоғи орқали халқаро террорчи тузилмалар таъсирига тушиб, қўпорувчилик ҳаракатини содир қилиш мақсадида Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан гумонланаётган шахс Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
«Улашинг»