Сўнгги янгиликлар
ЎФА, ЎзПФЛ ва Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

ЎФА, ЎзПФЛ ва Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Бугун ЎФА, ЎзПФЛ ва Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси вакиллари ўртасида футболчиларнинг мақомларини белгилаш, трансферлардаги муаммоларини бартараф этиш ва тартибга солиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу учрашувда хориж давлатларида кенг қўлланиладиган “Футболчиларнинг мақоми ва трансфери регламенти"ни Ўзбекистондаги лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинган. Регламент футболчиларнинг бошқа клубга ўтиш вақтидаги қийинчиликлар ва футболчилар ўртасидаги юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳар учала томон ҳам ушбу лойиҳа бўйича таклиф ва фикрларини билдириб ўтишган. Шу кунгача бўлажак юлдузларни етишишига катта ҳисса қўшаётган болалар мураббийлари ҳуқуқлари инобатга олинмаётганлиги танқид остига олинди. Эндиликда, регламент болалар мураббийларини ва ўсиб келаётган ёш футболчиларни манфаатларини ҳимоя қилиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. Истеъдодли футболчини етиштирган мураббий бўлажак трансферлардан рағбатлантирилишини тизимли равишда йўлга қўйиш зарурлиги белгиланган.

Бундан ташқари, лойиҳадан ўрин олиши керак бўлган бошқа қисмлар муҳокама қилинган ва мазкур регламент лойиҳаси навбатдаги йиғилишда қайта кўриб чиқилиши белгиланган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив