Сўнгги янгиликлар
"Ўзбек Примадоннаси" – Юлдуз Усмонова судда шоир Йўлчи Рўзиевга ютқазди

"Ўзбек Примадоннаси" – Юлдуз Усмонова судда шоир Йўлчи Рўзиевга ютқазди

Кеча, 18 январь куни хонанда Юлдуз Усмонова ва шоир Йўлчи Рўзиев ўртасидаги навбатдаги суд бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Суднинг якуний қарорига кўра, Ю. Усмоновадан даъвогар Й. Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш масаласи ўз кучида қолди. Бу ҳақида Effect.uz мухбири Фазлиддин Меҳмонов хабар берди.


Тошкент шаҳар судлари расмий телеграм каналида қуйидагича хабар берилди:

2021 йил 20 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъвогар Й. Рўзиев жавобгар Ю. Усмоновага нисбатан "Хаста бўлма" қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилганди.


29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Ю. Усмоновадан даъвогар Й. Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробар миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.


Бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугади. Суднинг ажримига кўра, даъвогар Й. Рўзиевнинг жавобгар Ю. Усмоновага нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йил 29 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Маълумот учун, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация шикояти (протест) берилиши мумкин.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив