Сўнгги янгиликлар
ЎзЛиДеП депутати амалдаги фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилди. У босимга учраганми?

ЎзЛиДеП депутати амалдаги фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилди. У босимга учраганми?

Ҳалқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг депутати, ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Нуриддин Зайнитдинов оҳирги воқеалар фонида амалдаги депутатлик фаолиятини якунлаш ва партия сафидан чиқиб кетиш, бошқа сиёсий жараёнларда иштирок этмаслиги ҳақида маълум қилган.

Бу ҳақида депутат ўзининг телеграм каналида ёзади.

Шунингдек, Нуриддин Зайнитдинов шундай қарор қабул қилишига етарли асослар борлигини таъкидлаб ўтган.

“Президент талабларини ўз билганича ишлатадиган раҳбарлар бор экан, одам бўлишимиз қийин. Депутат - халқ вакили экан, бу амалда шундай бўлиши керак қоғозда эмас“,

- деб ёзади Нуриддин Зайнитдинов.

“Сиёсий бюртма“ билан менга қарши депутатлик фаолиятим учун провокациялар уюштирилаётгани ва менга босим ўтказилаётгани, мени обрўсизлантириш, номимни булғашга уринишлар менга ишонган ва мени сайлаган халқга нисбатан қилинган хиёнатдир.

Ўша ўзини халқ фикридан хам юқори қўядиганлар, ўз бошини ўзи ейди. Менга қандайдир тарзда босим ўтказиб хеч нарсага эриша олишмайди ким бўлса ҳам.

Бу ишлар Янги Ўзбекистонимизда бўлмоқда... Соғ-саломат бўлинглар!“

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив