Сўнгги янгиликлар
Пахтакор туманига янги ҳоким тайинланди

Пахтакор туманига янги ҳоким тайинланди

Жиззах вилояти Пахтакор туманига янги ҳоким тайинланди. Бугун Пахтакор туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз учунчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, туман депутатлари, туман ҳокими ёрдамчилари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситаси вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ташкилий масалада вилоят ҳокими Эргаш Салиев Пахтакор тумани ҳокими лавозимига Ашуров Асилбек Рахмонович номзодини тавсия қилди.

Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллашди. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Ашуров Асилбек Рахмонович Жиззах вилояти прокурори ўринбосари бўлиб фаолият олиб бораётганди.

Эслатиб ўтамиз, Пахтакор тумани собиқ ҳокими Шукрулло Бабаев 2018 йилнинг 4 апрелидан буён ишлаб келаётган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив