Сўнгги янгиликлар
Сирдарёда фоҳишахона сақлаш билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Сирдарёда фоҳишахона сақлаш билан шуғулланган аёл қўлга олинди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида фоҳишахона сақлаш билан шуғулланган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 2022 йилнинг 8 январь кунига ўтар кечаси соат тахминан 01:00 ларда Сайхунобод Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир вақтида Сайхунобод тумани “Турон” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аёл ўзи истиқомат қилиб келаётган яшаш хонадонида фуқароларга жинсий алоқада бўлишлари учун 100 минг сўнг пул эвазига шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Мазкур шахсга нисбатан тегишли барча ашёвий далиллар Сайхунобод тумани Ички ишлар бўлимининг тергов бўлимига тақдим этилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив