Сўнгги янгиликлар
Асилбек Ашуров Пахтакор туманига ҳоким бўлди

Асилбек Ашуров Пахтакор туманига ҳоким бўлди

Бугун, 19 январь куни Жиззах вилояти Пахтакор туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари  ўттиз учунчи сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Солиев, туман депутатлари, туман ҳокими ёрдамчилари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситаси вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этган.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Ташкилий масалада вилоят ҳокими Эргаш Солиев Пахтакор тумани ҳокими лавозимига Ашуров Асилбек Раҳмонович  номзодини тавсия қилган.

Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллашди. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Ашуров Асилбек Рахмонович Жиззах вилояти прокурори ўринбосари бўлиб фаолият олиб бораётганди”, дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.

 Эслатиб ўтамиз, Пахтакор тумани собиқ ҳокими Шукрулло Бабаев 2018 йилнинг 4 апрелидан буён ишлаб келаётган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив