Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда яна 4та қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Ўзбекистонда яна 4та қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

Тўртта вилоятда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қарорлар имзоланди. Ушбу қарорларга мувофиқ 2023 йил якунига қадар умумий қуввати 1 096,6 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

Бир: Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 14 январда “Сурхондарё вилояти Шеробод туманида қуввати 456,6 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-85-сон қарори имзоланди.

2023 йилнинг декабрь ойига қадар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 456,6 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Икки: 2022 йил 14 январда “Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-86-сон қарори имзоланди.

2023 йил октябрь ойига қадар Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши лозим.

Уч: 2022 йил 14 январда “Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қуввати 220 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-87-сон қарори имзоланди.

2023 йил октябрь ойига қадар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши керак.

Тўрт: 2022 йил 14 январдаги “Навоий вилояти Нурота туманида қуввати 200 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-88-сон қарори имзоланди.

2023 йилнинг ноябрь ойига қадар Навоий вилоятининг Нурота туманида Нидерландиянинг “Phanes Energy Holding III B.V.” компанияси томонидан қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши лозим.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив