Сўнгги янгиликлар
"Бухоро" клубида ҳамма нарса осонми? Футболни кимга кераги бор!

"Бухоро" клубида ҳамма нарса осонми? Футболни кимга кераги бор!

Раҳбарлар ва мураббийларни алмаштириш бўйича пешқадамлик қилаётган "Бухоро" клубини тартибга солиш мумкинми?
Қадимий шаҳарнинг футбол жамоаси шундай ҳолатга келдики, ҳамма нарса осон! Хоҳласа уни олиб бунга, хоҳласа буни олиб унга қўяди.

"Бухоро" клуби бундай ҳолатга қандай келиб қолди ва бунга кимлар сабабчи?

Дастлаб, клуб номи "Нурафшон" бўлган. Асли келиб чиқиши бухоролик бўлган мураббий Улуғбек Бақоев 2018 йилга келиб клубда молиявий қийинчиликлар бўлганини маълум қилди. Ушбу йиллар давомида "Бухоро" жамоаси Ўзбекистон чемпионатини кучли олтиликда якунлаган эди. 2018 йил охирида Бақоев истеъфога чиқарилди.

Шундан сўнг, клубда раҳбар ва мураббийни алмаштириш — кичкина болаларнинг ўйинчоғини ўзгартириб туришга ўхшади. Яъни, ўйинчоқ бузилса, янгиси олиш керак. 

Мураббий ва раҳбарларни рақамларда кўриб чиқамиз:

2018 йилда бош мураббий Бахтиёр Ашурматов, 2019 йилда Ашурматов истеъфога чиқарилди. Ундан сўнг жамоани Миролим Ҳасанов вақтинчалик бошқарадиган мураббий сифатида таништирилди. 2019 йилда Муҳсин Муҳаммадиев бош мураббий, 2020 йилда истеъфо. 2020 йил Жамшид Саидов бош мураббий, 2021 йил истеъфо. Саидов мураббийлигида клуб Про Лигага тушиб кетди. 2021 йил Даврон Файзиев бош мураббий, орадан 2 ой ўтиб истеъфо. 2021 йил апрель ойида Анвар Бердиев бош мураббий, 1 ой ўтиб истеъфо. 

3 ой ичида 3та истеъфо — "Эй ҳазиллашманглар"!
Усмон Тошев Бухорога қайтди, дастлаб у клуб менежери кейин бош мураббий бўлди. Тошев шундай деди: "Тизимли иш олиб борамиз, қарзларни секин-секин тўлаяпмиз"

Бироз вақтдан кейин қарасангиз Усмон Тошев ЎФАда ишлаяпти. Яна клубда мураббий йўқ.

ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев "Бухоро"даги мураббийлар қўнимсизлиги ҳақида фикр билдирган эди ҳамда Бухорога бориб бу борада гаплашиб олишини айтган.

Раҳбарият ўзгариши ҳам бир неча марта амалга оширилди. Про лигада жорий мавсум якунлангач бош мураббий ҳам, раҳбарият ҳам янгиланди.

Сўз бошида "Бухоро" клуби бундай ҳолатга келиб қолишига кимлар сабабчи? дея қолдирилган саволнинг жавоби ҳозирча йўқ.

ЎФА, ПФЛ ва бошқа ташкилотлар текшириб, кўздан кечириб буларнинг жавобини бериши керакми?!

Энди муаммолар ҳақида: клубнинг стадиони авария ҳолатида, қарздорлиги юқори даражага етган.

Футболни ривожлантириш керакми?! Дастлаб ишни ботқоққа ботирганлардан тозалаб, кейин жонли футболни бошлаш керак.

Умуров Беруншоҳ

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив