Сўнгги янгиликлар
Оғир атлетикада допинг муаммоси камаймоқдами?

Оғир атлетикада допинг муаммоси камаймоқдами?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги 2018 йилда фаолиятини бошлаган. Шу кунга қадар қатор халқаро ва маҳаллий спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси таклифига биноан, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган оғир атлетика терма жамоаси аъзоларига Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг Антидопинг таълим дастурлари бўлими ходимлари томонидан "Допингнинг инсон саломатлигига таъсири" тўғрисида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар давомида спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва бошқа халқаро антидопинг стандартлари талабларига риоя этилиши бўйича маълумотлар берилди.

Мазкур ўқув-семинарда мураббийлар, спорт шифокорлари ва бир қатор номдор спортчилар ҳам иштирок этишди. Ушбу тадбирни Токио-2020 олимпия ўйинлари чемпиони Акбар Жўраев ҳам диққат билан кузатиб борди. Семинар якунида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзланишди ва керакли тавсияларни олишди.

Маълумот учун,  Антидопинг қоидаларини бузган спортчи, мураббий, шифокор ва бошқа шахсий таркиб вакиллари учун жазо муқаррар.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив