
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисига ўринбосар тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақида Кенгаш матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Данияров Абатбай Сапарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
У бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
«Улашинг»