Сўнгги янгиликлар
Япониялик архитектор Ўзбекистонда янги музей қуради

Япониялик архитектор Ўзбекистонда янги музей қуради

Кеча, 20 январь куни Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги биноси учун муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимоти бўлиб ўтди. Музейнинг архитектура лойиҳаси бутун дунёга машҳур архитектор, Притксеров мукофоти совриндори япониялик ТадаоАндонинг “Tadao Ando Architect & Associates” меъморчилик бюроси иштирокида амалга оширилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ГаянеУмерова, қурилиш вазири ўринбосари Насрулло Бобоев, “Atelier Brückner” бюроси вакиллари, бюронинг бошқарув ҳамкори ЭберхартШлаг, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” қурилиш дирекцияси вакиллари қатнашишди. 

Ўзбекистон Президенти топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси таниқли ўзбекистонлик инвестор ва хайриячи Алишер Усмонов асос солган «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиши лойиҳасини амалга оширмоқда. 

Музей биносининг меъморий лойиҳаси жаҳонга машҳур меъмор, “Pritzker” мукофоти совриндори ТадаоАндонинг “Tadao Ando Architect & Associates” меъморий бюроси иштирокида ишлаб чиқилади. Бош лойиҳачи сифатида эса, “Atelier Brückner GmbH” (Германия) меъморий бюроси иш олиб боради.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиши 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрида, “Abulqosim madrasasi”, “Istiqlol” санъат саройи ва Алишер Навоий ҳайкали оралиғида олиб борилади. 

Тадбирда маълум қилинишича, музейнинг дизайн концепцияси катта экспозиция майдони, музей коллекцияларини сақлаш хонаси, кутубхона, маъруза хонаси, кафе ҳамда том қисмида терраса ва паркни ўз ичига олган. 

Тақдимот давомида объектнинг бош режаси, экспозиция майдони, жамоатчилик учун ажратилган ҳудуд, музей коллекциялари хонаси, анжуманлар зали, ресторан, кафе ва аудиториялар ҳамда кутубхонанинг муҳандислик ва режалаштириш қарорлари ҳавола этилди. Музейни лойиҳалаштириш ишлари музей майдони фаолиятига доир барча энг янги технологияларини инобатга олган ҳолда олиб борилмоқда. 

Бундан аввал ТадаоАндо шундай деган эди: "Ўзбекистон Давлат санъат музейи тикланиш ва умид рамзи сифатида намоён бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Мен уни вақт уммонида ҳаракатланаётган кема каби кўраман. Менинг меъморчилик ишларим инсонларни ўз салоҳиятларини намоён қилишга ва келажак сари ҳаракат қилишга илҳом бағишлашини жуда хоҳлардим".

Таъкидлаш жоизки, Давлат санъат музейи янги биносининг тўлиқ тақдимоти 2022 йилнинг апрель ойида намойиш этилади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив