Сўнгги янгиликлар
"Вақф" фонди 70 млрд сўмга яқин хайрия қилган

"Вақф" фонди 70 млрд сўмга яқин хайрия қилган

АОКАда ўтказилган брифингда "Вақф" фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров фонднинг 2021 йилдаги фаолиятига оид маълумотларни очиқлади.

Қайд этилишича, ўтган йилда фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 69 миллиард 22 минг 690 сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланган.

Шу жумладан: диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 1 миллиард 120 миллион 601 минг500 сўм;

диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 5 миллиард 573 миллион 46 минг 366 сўм;

диний таълим муассасалари ўқувчи-талабалар тўлов шартномаси учун –840 миллион сўм;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун – 15 миллион 450 минг сўм;

масжидлар қурилиши учун – 932 миллион 920 минг 454 сўм;

масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 36 миллиард 798 миллион 386 минг 10 сўм;

уйлари ёнғиндан талафот кўрган фуқароларга моддий ёрдам учун – 90 миллион сўм;

ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун – 6 миллиард 818 миллион 35 минг 811 сўм;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 3 миллиард 600 миллион 531 минг сўм;

турли хайрия тадбирлари учун – 1 миллиард 736 миллион 459 минг 260 сўм;

вилоят вакилликларининг маъмурий харажатлари учун берилган моддий ёрдам – 1 миллиард 116 миллион 680 минг сўм;

аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқаришга – 290 миллион 580 минг сўм;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси моддий техник базасини бойитиш учун – 90 миллион сўм;

диний соҳа ходимлари ва диний таълим муассаса устоз-мураббийлари, талабалари ва техник ходимларини пандемия даврида моддий қўллаб қувватлаш учун – 10 миллиард сўм маблағ фақатгина хайрия ишлари учун сарфланган.

Бундан ташқари, йил давомида ичимлик суви танқис бўлган ҳудудлар учун Қорақалпоғистонда 76 та, Қашқадарёда 2 та ва Сурхондарёда 1 та, жами 79 та артезиан ва минорали сув иншоотлари барпо этилиб, ўша ҳудуддаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган.

2021 йилда жорий этилган янги "Вақф кўмаги" лойиҳаси доирасида 4 та вилоятнинг қандолатчилик, тикувчилик ва ҳунармандлик касбига эга ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг 103 нафарига керакли асбоб-анжомлар хайрия қилиниб, иш билан таъминланган.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив