Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум

Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААда бўлиб ўтаётган йиғини доирасидаги дастлабки рақиби маълум бўлди. Алишер Никимбаевнинг ёзишича, Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь, якшанба куни Дубайда БААнинг «Ал-Ваҳда» клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот учу, аслида мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон  21 январь куни Япония билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши керак эди. Аммо ушбу баҳс бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2021 йилнинг сентябрь ойида Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида Малайзия (5:1) устидан ғалаба қозониб, Иорданияга қарши ўйинда (0:3) енгилди. Ноябрь ойида эса Грузияга кичик ҳисобда (0:1) мағлуб бўлди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив