
Дунё мамлакатларида кунлик коронавирусга чалиниш кўрсаткичи қандай?
Кеча дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди. Яъни бир кун ичида 3,22 миллион кишида Covid-19 инфекцияси аниқланди. Бу 18 январга қиёслаганда қарийб 600 минг нафардан кўп кўрсаткичдир.
Энг юқори кунлик касалланиш ҳолатлари қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
АҚШ — 1,18 миллион,
Ҳиндистон — 283 минг,
Италия — 228 минг,
Бразилия — 140 минг,
Аргентина — 121 минг,
Германия — 118 минг,
Швеция — 97 минг,
Испания — 94 минг,
Буюк Британия — 94 минг,
Австралия — 84 минг,
Туркия — 69 минг,
Перу — 62 минг.
«Улашинг»