Сўнгги янгиликлар
Шамол 25 та арчани қўпориб ташлади

Шамол 25 та арчани қўпориб ташлади

Кеча, 19 январь куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида кучли шамол айрим игнабаргли дарахтларни илдизи билан қўпориб ташлади, деб хабар қилмоқда “UzbMeteo” канали.

Таъкидланишича Ғаллаорол туманининг Қўйтош ШФЙ ҳудудида эсган кучли шамол ноёб турдаги 25 та арча дарахтларни йиқитган.

  “O‘zgidromet”нинг “G‘allaorol” кузатув станциясида 19 январь куни соат 12:30 да ғарбий йўналишдаги шамол тезлиги 12 метр/секунд, кучайганда 25 метр/секунд тезликда эсган.

Эслатиб ўтамиз, “O‘zgidromet” 19 январь, чоршанба куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилганди. Унда "Жиззах вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади", - дейилган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив